Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАДДИЯ...
2024-10-02 15:48:49 14036
Ижтимоий тармоқ орқали “Ҳозиргина қўшнимникига 17 та тикув машинасини ташлаб кетишибди” сарлавҳаси остида ҳабар тарқалди.
Хабарда “қўшнимдан сўрасам, унинг номига субсидия асосида банк ва ҳукумат масъуллари томонидан ўзининг хабари йўқ тикув машинаси олинган. Фарғона вилоят департаментида ишловчи бир яхши ходим туфайли талон-тарожликлар қилингани аниқланган ва машиналарни узр сифатида ташлаб кетишибди” дейилади.
Тарқалган маълумот Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ўрганилди.
Хабар муаллифи Ойдинисо Алимова ва қўшниси сифатида эътироф этилаётган (хабарда 17 та тикув машинаси қабул қилиб олган дейилган) Лайлохон Зайниддинованинг хонадонида ўрганиш ўтказилди. Ўрганишлар натижасига кўра, унга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 йилдаги 252-сон қарорига асосан фуқаро З.Л. тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро бўлганлиги сабабли, унга керак бўлган 1 (бир) дона тикув машинаси меҳнат қуроли сифатида субсидия асосида берилган.
Ёлғон хабар тарқатилгани кундак равшан.