Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАРДА 4 ТА ТАЖРИБА АСОСИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КИЧИК БИЗНЕСГА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ НАЗАРОВ ВОСИЛЖОН ШУХРАТОВИЧНИНГ МУРОЖААТИ
2024-09-23 20:13:55 5992
Ассалому алайкум, Шаҳардошлар!
Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 73 та маҳаллаларда жами 683 та микролойиҳалар (қиймати 40 млрд 300 млн.сўм) ишга туширилиши натижасида 1476 та иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан кредит олиш истагини билдирган 485 та хонадонларга 4 923 млн.сўм, субсидия олиш истагини билдирганлар 135 та хонадонларга 467 млн.сўм маблағлар ажратилди ҳамда ҳомийлик асосида 69 та хонадонларга 85 млн.сўмлик кўмак кўрсатилди.
“Зарбдор тажрибаси” бўйича драйвер йўналишларда умумий қиймати 679,0 млрд сўмни ташкил қилувчи 26 та йирик лойиҳалар шакллантирилиб, бу лойиҳаларда 1 545 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш кўзда тутилди.
Жорий кунга қадар мазкур лойиҳалардан умумий қиймати 535,3 млрд сўмни ташкил қилувчи 25 та лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, 1 410 та иш ўринлари яратилди.
“Ғиждувон тажрибаси” бўйича 27 та лойиҳалар ишга тушурилиши натижасида 632 та ишчи ўрни яратилди.
Жумладан: Қўзиқорин етиштириш йўналишида – шаҳарнинг “Бешбола” маҳалласида тадбиркор Холматов Абдуллажон Раҳмоналиевич томонидан қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилган. Хонадонда 1 мавсумда 6 тонна қўзиқорин етиштирилмоқда. 1 000 дона қопларга экилган қўзиқорин уруғлари ўртача 25 кунда 2 кг ҳосил бермоқда ва бир мавсўмда 3 марта қўзиқорин ҳосили олиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, хонадоннинг соф даромади 1 мавсўмда ўртача 105,0 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Энг муҳими ишловчилар бандлиги ўз хонадонида таъминланади. Бу орқали 200 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар бандлигини йил давомида таъминлаш режа қилиб олинган бўлиб, бугунги кунга келиб жами 73 та МФЙларда 80 дан ортиқ хонадонларда 8000 қопга яқин қўзиқорин етиштириш ишлари бошлаб юборилган бўлса, 20 та МФЙ хонадонларида тайёр бўлган маҳсулотларни сотиш орқали ҳар бир банд бўлган ишсиз фуқаролар бир ойда 2,0-2,5 млн.сўм даромад манбаига эга бўлмоқда.
“Уйчи тажрибаси” бўйича шаҳардаги 19 та тижорат банклари томонидан мижозлари билан ўтказилган учрашувлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида бугунги кунга қадар 5 448 та иш ўринлари яратилди.
Ўтган даврда 521 та оилаларда истиқомат қилувчи 1 439 нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилди. Шундан, 14 та оилага имтиёзли кредит ажратилди, 91 тасига субсидия ажратилди, 39 таси касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитилди, 195 таси доимий ва мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 237 та оиланинг “Сайхунобод” ва “Уйчи” тажрибаси асосида бандлиги таъминланди.
Жорий йил ўтган даврида камбағаллик даражаси 0,4 фоизга қисқартирилиб 4,0 фоизни ташкил этмоқда.
Бу борада амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йил якунига 609 та хонадонларда истиқомат қилувчи 1,6 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 3,8 фоизга туширилиши таъминланади.