Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ АВЛОДЛАРИ ОИЛАЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-08-06 11:24:57 2999
Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона шаҳар бўлинмаси жамоаси ўтган асрнинг 1905 йилида туғилиб, Фарғона шаҳрида яшаб ўтган, 1937 йилда “халқ душмани” сифатида айбланиб, Россиянинг совуқ ўлкаларига сургун қилинган Тожихон Шодиева хонадонида бўлишди.
У ҳақида унинг тутинган фарзанди Мамлакат Ёқубова айтиб берган воқеалар ҳам ўша даврларнинг ноҳақликларини, қийинчиликларини ифода этди. 1961 йилда оқланганидан кейин ҳам Тожихон Шодиева ўз ғайрати ва шижоатини сўндирмайди ва халқ хўжалигида раҳбарлик лавозимларида фаол меҳнат қилади. Эл-юрт ҳурматини қозонади.
Биз Тожихон Шодиева каби фидойи ва жонкуяр юрт фарзандлари, қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганиб, уларни ёшларга ибрат ва намуна қилиб кўрсатиш ишларини янада кучайтиришимиз лозим.
Хонадон эгалари билан бўлган самимий мулоқотларда мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш ҳақида сўз борди.