Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНАДА ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ.
2024-08-05 23:53:54 3012
Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади.
Хозирги кундаги долзарблик хам айнан оила мустахкамлиги ва фарзанд келажаги хисобланади.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 29.01.2024 йилдаги қарорига асосан қарздор A.Д.дан ундурувчи M.Х.фойдасига 2 нафар фарзанди учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги 29.04.2024 йилдаги жавобгар Р. Н дан У. А фойдасига 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/2 кисм микдорда алимент ундириш хақидаги ижро хужжатлари бўйича бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Бюро томонидан суҳбатлар чоғида ундирувчи ва қарздор томонлар ўртасида ушбу оиладаги фарзандини вояга етказиш ва келажаги ҳақида биргаликда қайғуришлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилганлиги ўз самарасини берди.
Яъни 05.08.2024 йил куни томонлар ўзаро келишган ҳолда оилани қайта тиклашганлигини айтиб, ариза билан мурожаат қилишди ва ижро ҳужжати тамомланди.
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими
давлат ижрочиси Сарварбек Гофуров.