Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА 79.495.111 СЎМ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИЛИБ, ФУҚАРОЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

×

 2024-07-29 08:12:38    3047

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган. 


Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.


Бироқ, айрим иш берувчилар ишчи-ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида бермаслиги оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари бузилади. 


Бундай ҳолларда судлар томонидан ишчи-ходимларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисида қонуний қарорлар қабул қилиниб, ижросини таъминлаш Бюро органлари зиммасига юклатилади.


Бюро органлари иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги суд қарорлари ижросини таъминлаш доимий назорат олинган.


Жумладан, ФИБ Фарғона туманлараро судининг 22.01.2024 йилдаги қарорига асосан қарздор “"R. N."” УК дан даъвогарлар Ш.И., О.Н. va М.Д.лар фойдасига жами 79.495.111 сўм иш хаққи ундириш хақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.


Қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, Бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 2024 йилнинг 24 июль куни қарздордан 79.495.111 сўм ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари ундирилиб, ишчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, ижро иши амалда тамомланди.


































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ва ДСИнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор "Фарғонамахсуссувпудрат" МЧЖдан ундирувчи давлат ва бошка бир неча юридик шахслар фойдасига жами 2,5 млрд сўм қарздорлиги юзасидан қарздорга тегишли 3 турдаги автотранспорт воситаси ва 1 дона кучмас мулки хатланган. 


Карздор бир неча марта огохлантирилишига қарамай қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли хатланган мулклар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилиб, сотишдан тушган 94. 000.000 сум пул маблағлари ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.


 Шунингдек, қарздорнинг қолган мулклари ҳам “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдоларига чикариш чоралари курилмокда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram