Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛ 11-12 ИЮЛ КУНЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ҲУДУДИГА ТАШРИФИ ДАВОМИДА БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАРИ ЮЗАСИДАН ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ В.НАЗАРОВНИНГ ШАҲАР ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ

×

 2024-07-23 09:22:43    1477

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум ҳурматли шаҳримиз фуқаролари!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июль кунлари ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан Фарғона вилоятига ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Фарғона вилоятини, хусусан Фарғона шаҳрини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалар берилди.

Шаҳар аҳолиси 323 мингга яқинлашганини инобатга олиб, ҳудудда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрни ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди.

Тасдиқланган дастурга асосан, шаҳардаги “Ўрмончилар” маҳалласида 16,3 гектарда жойлашган фаолияти тўхтатилган собиқ карьер ҳудудида кичик саноат зонасини ташкил этилади. Ер майдонларини 1 гектардан лотларга бўлиб, 16 та саноат йўналишида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилади.

“Сурхтепа” маҳалласида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси балансидаги собиқ “Вилоят ногирон болалар реабилитация маркази” ўрнида тадбиркор томонидан сиҳатгоҳ ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади. Ташаббускор тадбиркор томонидан мазкур жойда 30 млрд сўмлик лойиҳани амалга ошириш, 230 та янги иш ўринлари яратиш, бюджетга қўшимча 1 млрд сўм тушум тушириш имконияти яратилиши билдирилган.

Қўшимча равишда, “Сурхтепа” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан оқиб ўтган табиий сой қирғоқларида кўнгилочар марказий гастрономик кўча ташкил этилади. Бу кўчада дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 86 та янги хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади. Ушбу комплекс тўлиқ ишга тушиши натижасида 250 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Маҳаллий бюджетга қушимча 1,0 млрд сўм маблағ тушади.

Шаҳарнинг “А.Қодирий” мавзесида жойлашган умумий майдони 0,52 гектарни ташкил этувчи собиқ “Деҳқон бозори” негизида “Эко бозор” ташкил этилади. Натижада, йиллик 20 млрд савдо хажми, 100 та янги иш ўринлари яратилади, бюджетга қўшимча 1,0 млрд сўм қўшимча тушум тушуриш имконияти яратилади

Шаҳардаги “Экошаҳар” ва “Саноатчилар” кичик саноат зоналари фаолиятини намунали йўлга қўйилади, бўш турган 16,5 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади ҳамда янги ташаббускорлар жалб этилади. Жорий йил якунига қадар 12 та 1,1 трлн сўм қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда унга ёндош Илғор МФЙ ҳудуди ўртасида жойлашган 2,5 гектар бўш ер майдонлари негизида намунавий лойиҳалар асосида 1 та бозорча ҳамда 3 қаватли 40 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу комплекс тўлиқ ишга тушиши натижасида 250 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Маҳаллий бюджетга қушимча 1,0 млрд сўм маблағ тушади.

Экошаҳар ва Ҳарбий полигон (ўқув машқ майдони)га ёндош ҳудуддан чет эл инвестиция маблағлари ҳисобига Хитойнинг Rongjiang сармоя гуруҳи томонидан 200 млн доллар инвестиция маблағлари ҳисобидан 20 гектар ер майдонида Логистика маркази, 30 гектар ер майдонида Қурилиш материаллари бозори барпо этилади. Натижада 500 та иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, шаҳар марказида собиқ Амфитеатр ва Ёшлар маркази майдони негизида йирик инвестицион лойиҳаБизнес-марказ, 5 юлдузли меҳмонхона ва савдо мажмуаси қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси томонидан амалга оширилиши натижасида 50 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилади, 125 та иш ўрни яратилади.

“Ойбек” МФЙ Тадбиркорлар кўчаси шаҳар марказида Марказий Деҳқон бозорига ёндош ҳудудда жойлашган. Тадбиркорлар кўчаси йўл ёқасида 1 қаватли 207 та аҳолига тегишли якка тартибдаги тураржойлар мавжуд бўлиб, ушбу тураржойларни реконструкция қилиш йўли билан намунавий лойиҳа асосида 2 қаватли - 1-қавати савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 2-қавати турар жойларни ташкил қилиш ишларини бошлаймиз. Ушбу комплекс тўлиқ ишга тушиши натижасида 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Маҳаллий бюджетга қушимча 500,0 млн сўм маблағ тушади

Давлат раҳбари белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 12,3 трлн сўмга (105,8 фоиз) етказилади.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 266 млн долларлик 76 та лойиҳаларни шакллантириб олинди ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.

Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида шаҳарда 2023 йилда 47,1 млн. доллар экспорт қилинган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткични 95 млн. долларга етказилади.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар 4 635 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига – 1 493 та;

хизмат кўрсатиш соҳасида – 2 021 та;

қишлоқ хўжалиги соҳасида – 697 та;

қурилиш соҳасида – 427 та аҳоли бандлиги таъминланади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади, жумладан:

ҳар бир маҳаллада йил якунига қадар 20 тадан жами 1 461 та (қиймати 48 млрд.сўм) микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2 105 нафар аҳоли бандлигини таъминланади.

Шунингдек, 13 285 та ўзини-ўзи банд қилиш, 615 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 400 та янги корхоналар ташкил этилади;

жорий йил якунига қадар 26,7 млрд.сўм (“Бизнесни ривожлантириш банки”, “Оилавий тадбиркорлик” дастури ҳамда “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида) кредитлар ажратилади;

банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, муаммоларини ҳал қилиш орқали 12,5 мингта янги иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда миграцияда юрган, хатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 1 186 нафар фуқаролар қайтарилиб, доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрни билан таъминланади.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини томорқадан фойдаланиш маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг жорий этилади.

Давлатимиз раҳбари берган вазифа ва топшириқлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.

Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram