Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ШАҲРИМИЗДАГИ МЕҲМОНХОНАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА ОШДИ

×

 2024-07-15 11:24:04    2007

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда ҳар бир ҳудуднинг сайёҳлик имкониятларини янада ривожлантириш ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ислоҳотлар олиб борилди.


Хусусан, замонавий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминлаш, кўрсатилаётган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматларини кенгайтиришга ҳаракат қилинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 11-12 июль кунлари Фарғонага ташрифи чоғида айни масалага ҳам эътибор қаратилди.

Ҳудудга сайёҳлар оқими ортишига эришиш катта натижа. Бу келгусида соҳада хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд меҳмонхоналарда барча шароитлар бўлишини таъминлаш, янгиларини бунёд этишга аҳамият қаратиш лозимлигини талаб этади.  

Муҳими бу борада шаҳримизда барча имкониятлар мавжуд. Сўзимизнинг исботи сифатида Фарғона шаҳрида «Club 777» номли янги меҳмонхонанинг ташкил этилиши сайёҳлар оқими ортаётгани, уларга хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлардан бири десак адашмаган бўламиз. 

Куни кеча бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ва туризм соҳасининг бошқа вакиллари иштирок этди.

Янги меҳмонхона барча қулайликларга эга. Яшил майсазор, чиройли гуллар билан безатилган катта ички ҳовли, кенг ва ёруғ хоналар, конференция заллари замонавий қиёфада. 

Бир оздан сўнг меҳмонхона фаолиятини ўзида акс эттирган видео лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз

 

 










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram