Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

БОЛАНИ ТАРБИЯСИГА ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ КЎРИШДА СУДЛАР ТОМОНИДАН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ?

×

 2024-06-26 10:19:06    2773

PDF юклаш
Чоп этиш



Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, шахснинг жисмонан ва маънавий ривожланиши шарт-шароитлари айнан оилада шаклланади. Шу билан бирга оила бола учун унинг яшашини таъминлайдиган бошпанадир. Шунинг учун ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, оила қонунчилигининг асосий принципларидан бири бу болани оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилганидир. Бола ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги унинг турмушдаги эҳтиёжларини қондиришга асос бўлади. Бола ота-онаси билан бирга яшаш ҳуқуқига эга.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ ҳар бир шахс 18 ёшга тўлгунга қадар бола деб эътироф этилади. Конвенция қоидалари ирқи, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ёки туғилган жойидан қатъи назар барча болаларга нисбатан қўлланилади. Конвенциянинг 12-моддасига кўра болага тегишли қарорларни қабул қилишда бола ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга ва унинг фикрини ҳисобга олиш керак. Бу болалар ота-оналарига нима қилиш кераклигини айтишлари мумкин дегани эмас. Конвенция катталарни болаларнинг фикрларини тинглашга ва уларни қарор қабул қилиш жараёнига жалб қилишга ундайди, лекин болаларга катталар устидан ҳокимият бермайди. 12-модда ота-онанинг мажбуриятлари ва ўз фарзандига тааллуқли масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ҳуқуқига шубҳа қилмайди. Бундан ташқари, Конвенция боланинг қарор қабул қилишда иштирок этиш даражаси унинг ривожланиш даражаси ва психологик етуклигига мос келиши кераклигини тан олади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси 5-қисмига кўра ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.

Шунингдек судлар боланинг фикрини инобатга олиш билан биргаликда боланинг опа-синглиси ёки ака-укасига боғланиб қолганлигини текшириши, ота-онадан қайси бири болани вояга етиши учун малакали ва қобилиятли эканлигига, бола учун шу ота ёки она томонидан тарбияланиши унинг манфаатларига мос келишини эътиборга олиши лозим.

Судларимиз томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда ҳалигача камчиликларга йўл қўйилаётганлиги сабабли уларнинг фойдаланиши учун болаларни тарбиясига олиш ва уларни яшаш жойини белгилаш билан боғлиқ низоларни кўришда нималарга эътибор бериш тўғрисида тавсиялар ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда болани тарбиясига олиш билан боғлиқ низоларни судда кўришга доир масала яхлит тарзда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Шу сабабли мазкур муаммони халқаро тажриба ва миллий қонунларимиз асосида ҳар томонлама ўрганиш, уни илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш, низоларни фуқаролик судларида кўришнинг моддий ва процессуал-ҳуқуқий хусусиятларини фуқаролик процессуал ҳуқуқи нуқтаи назаридан очиб берилиши тақозо этилади.    

Фарғона шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси, 3-даражари юрист И.Рахмонов

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram