Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ҚУТЛОВ

×

 2024-06-24 13:24:56    2873

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактабининг 11“А”-синф ўқувчиси Маҳмудова Жасмина Розиқжон қизи ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ватан таянчи” отряди терма жамоасининг эришган ғалабалари билан табриклаймиз. 


Эслатиб ўтамиз, “Айбин - 2024” ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида иштирок этган “Ватан таянчи” жамоаси Россия, Озарбойжон, Қирғиз, Беларус Республикалари ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан муносиб беллашиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.


Фарғона шаҳрининг фарзанди, 2006 йилда туғилган Маҳмудова Жасмина Розиқжон қизи бўлиб ўтган йиғинда муваффақиятли иштирок этган “Ватан таянчи” жамоаси аъзоси сифатида муросасиз бахсларда мардонавор иштирок этди.


- Болаликдан ҳарбийлик касбига қизиб келаман. Келажакда Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш, халқимга ва Президентимга садоқат билан хизмат қилиш болалик орзуим, - дейди Жасмина Маҳмудова.


- Сиз каби Ватанпарвар, юрт ишқида ёнувчи содиқ фарзандларимиз – Ватанимиз эртаси, келажагимиз пойдеворидир. Фурсатдан фойдаланиб, Сиздек етук фарзанд тарбиялаган ота-онангизга ва устозларингизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. 


Муввафақиятларингиз бардавом бўлсин!


Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:


Fargona.uz|Telegram (https://t.me/fargonauzpress)|Facebook (https://www.facebook.com/FargonaShaharHokimligi)|Instagram (https://www.instagram.com/invites/contact/?i=tdcj6pr3s6us&utm_content=bl5bx0f)|YouTube (https://www.youtube.com/channel/UCWcY6Il91iqBL6mYfARYHZQ)|


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram