Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-06-20 13:10:13 1169
Интернет тармоқларида Фарғона шаҳридаги қурилиш моллари бозори атрофидаги ер участкаларини “К-Савдо” электрон платформасига яширинча қўйдирилиб ерлар эгалланмоқда қабилидаги маълумот тарқалди.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан шаҳарнинг “Ойбек” МФЙ М.Узақов кўчасида мониторинг тадбирлари олиб борилди.
Ҳудуддаги ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқаро Г.А. га ер қонунбузилиши бўйича тушунтириш олиб бориб, 15 кун муддатда ўз ҳисобидан бартараф этиш кераклиги бўйича огоҳлантириш берилган.
Белгиланган муддатда ҳам ҳолат баратаф этилмагани боис, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий жарима қўлланилиб, ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда кўчириш бўйича судга даъво аризаси киритилган.
Ҳудуддаги бошқа енгил типдаги қурилмаларни ўрнатган шахсларни аниқлаштириш мақсадида белгиланган тартибда ички ишлар органларига мурожаат этилган.