Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-07 12:33:17 1749
Бугун Фарғона шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ва Республика бош прокуратураси шунингдек Республика бош офиси вакиллари бошчилигида тадбиркорлар қабули ташкил этилди.
Қабулда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган, шунингдек энди фаолиятини бошлаш арафасида турган ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Қабул давомида 40 нафардан зиёд тадбиркорлар фаолиятларини кенгайтириш, ривожлантириш учун банк кредити олиш, саноат зонасидан ер ажратиш, кадастр масалалари, фаолиятни йўлга қўйиш учун жой олиш тартиблари, Касаначиликка жалб қилинган ногирон ишчилар учун субсидия ажратиш каби турли масалалардаги мурожаатларни ўртага ташладилар.
Ҳар бир мурожаат тегилши ташкилотларнинг масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.
Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.