Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ТАДБИРИ ЮҚОРИ САВИЯДА НИШОНЛАНДИ.

×

 2024-06-05 18:00:15    2008

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров шаҳримизда истиқомат қилаётган барча оналаримизга табрик йўллади.
Табрик сўзини шаҳар ҳoкимининг биринчи ўринбосари Бобурбек Мўминов ўқиб эшиттирди.



Ассалому алайкум, Ҳурматли байрам тадбири иштирокчилари, азиз онахонлар.

Ҳурматли опа-сингиллар !

Инсон ҳаёти ва жамият ривожида муқаддас Онажонларимиз, мунис аёлларимизнинг беқиёс ўрнини оддий сўзлар билан ифода этиш ниҳоятда қийин вазифа.

Шаҳримизда истиқомат қилаётган хотин-қизларни умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятлар, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир.

Айни вақтда вилоятимизда хусусан, шаҳримизда ҳам хотин-қизларимиз учун янада қулай шароит яратиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ўз билим ва бой тажрибасини, истеъдод ва салоҳиятини амалда намоён этишига кенг йўл очиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


Мамлакатимиз қўлга киритаётган улкан марраларда – бу қайси соҳа, қайси касб-ҳунар бўлмасин, уларнинг барчасида аёлларимизнинг муносиб, буюк ҳиссаси борлигини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

Бу ҳақда гапирганда, хотин-қизларимизнинг нафақат кундалик турмушда, балки давлат миқёсидаги энг муҳим масалаларни ҳал қилишда ўрни ва роли тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этишни зарур деб биламан.


Ҳурматли байрам тадбири иштирокчилари!

 

Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этиладиган ушбу фестиваль бу йил тўртинчи маротаба юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Фестивални ташкил этишдан асосий мақсад дунё бешигини тебратувчи, муқаддас онажонларимизга бўлган меҳр-мухаббатимизни, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини англатиб, онажонларини эъзозлаб, эҳтиётлаб ҳурмат ва эҳтиромларини тўлиқ адо этишга йўналтиришдан иборатдир.



Азиз онахонлар!

Қадрли опа сингиллар!

Фестивал доирасида турли номинациялар бўйича танловлар ўтказилиб ва ушбу танловларда кўплаб онахонлар, хотин-қизлар, юксак ўринларга муносиб кўрилади.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлинг!

Ҳурмат билан Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров!!!





Шундан сўнг “Оналарга эҳтиром” тадбирининг шаҳар босқичида эътироф этилган мўтабар онахонларимиз шаҳар ҳокимлигининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Тадбир давомида шаҳар Маданият бўлими ансамли ва элимиз суйган санъткорлар томонидан ижро этилган оналаримизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.





























































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram