Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-06-04 17:08:29 1661
Ижтимоий тармоқда “Қаҳрамон Қуранбоёв Фарғонагаям бир назар солиб қўйинг” (https://t.me/antikorruz/26459) жумлалари билан бошланган хабар тарқалди. Унда Фарғона шаҳридаги “Ҳувайдо” МФЙ да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахсларнинг турар жойларидан ундирилган солиқ тушумининг 10% (фоизи) маҳалла ҳисобига ҳамон тушириб берилмагани келтирилган
Ушбу ҳолат Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан жойга чиқиб ўрганилган.
Шуни маълум қиламизки, Фарғона шаҳар “Ҳувайдо” МФЙ нинг Фарғона шаҳар ғазначилигида очилган ҳисоб рақамига Давлат солиқ инспекциясининг берган маълумотига асосан жисмоний шахсларнинг турар жойларидан ундирилган солиқ тушумининг 10% 2024 йил январ, феврал, март, апрел ойларида жами 11 874 133 (ўн бир миллион саккиз юз етмиш тўрт минг бир юз ўттиз уч сўм) маблағлар ўтказиб берилган.
Ҳозирги кунда ушбу маблағлар “Ҳувайдо” маҳалласининг ижтимоий иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ҳисоб рақамида сақланмоқда ва белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғини еттилик аъзоларининг коллегиал қарори ва сметасига асосан сарфланиши назарда тутилган.
Шу ўринда фуқароларимизга мурожаатлари учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимлиги мамлакатимизда кечаётган очиқлик сиёсатига ҳамоҳанг тарзда фаолият кўрсатишини эслатиб ўтамиз.
Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг:
Fargona.uz|Telegram (https://t.me/fargonauzpress)|Facebook (https://www.facebook.com/FargonaShaharHokimligi)|Instagram (https://www.instagram.com/invites/contact/?i=tdcj6pr3s6us&utm_content=bl5bx0f)|YouTube (https://youtube.com/channel/UCLRhccmoUTWmdkYE_Vy_lyw)|TikTok (http://tiktok.com/@fargona_axborot_xizmati)|