Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида "Турон табобат маркази" очилди
2024-02-05 22:12:33 11037
Халқ табобатини ривожлантириш мақсадида 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қарори қабул қилинди. Унда халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Юртимизда тиббиёт ва табобат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга ҳисса қўшиш мақсадида шаҳримизда" Турон табобат маркази" очилди. Марказнинг очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Юсуфжон Юсупов ва Дилшодахон Холматова, шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Меҳмонлар марказда даволанувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, келгуси фаолиятларига зафарлар тиланди.
Марказга бой билим ва тажриба олиб келаётган шифокоримиз Холида Намазова Туркияда таълим олиб ва кўп йилларини шу мамлакатда халқ табобатига бағишлаган. Ҳозирда Фарғонага келиб ўз тажрибасини марказ ходимларига ўргатмоқда. Шунингдек, Туркиядан яна бир таниқли ҳамда остеопатия ва халқ табобати бўйича ихтисослашган шифокор Др.Керим Йилдирим ҳам келади.
Тиббиёт марказининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу "оловли терапия" деб номланувчи халқ табобати усулидир. Анъанавий даволаш усулларидан келиб чиққан ушбу қадимий амалиёт кенг кўламли соғлиқ муаммоларини ҳал қилишда самарали эканлигини исботлаган. Марказнинг икки нафар ходими оловли терапия бўйича чет элда малакаларини ошириб, сертификатларга эга бўлишди.
Олов терапияси соғлиқ учун кўплаб фойда келтиради. У танада совуқ ва шамолнинг салбий таъсирлари билан курашади ва гайморит, простатит, боғимларда ревматик оғриқлар ва остеохондроз каби суяк билан боғлиқ касалликларни даволашда таъсирли.
Муолажаларга қўшимча равишда биз Туркия ва Хитойдан олиб келинган фармацевтик бўлмаган яни табиий дори маҳсулотларини ҳам беморларга таклиф этилади. Албатта, айтиб ўтиш жоизки, Абу Али ибн Синонинг ватани бўлган Ўзбекистонда ўсадиган доривор гиёҳлардан ҳам фойдаланиш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳам ишлар бошланган.
"Турон табобат маркази" озарбайжонлик инвестор Шамсаддин Мусейибзоданинг Фарғона шаҳридаги хорижий сармояси самарасидир. Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён яшаб келаётган Шамсаддин Мусейибзода иқтисодиётнинг турли жабҳалари, жумладан, соғлиқни сақлаш йўналишига ҳам сармоя киритишда давом этмоқда.
Ушбу тиббиёт марказига ҳозирда 12 нафар ходим ишга қабул қилинди ва жорий йилнинг якунига қадар унинг сонини 30 нафарга етказиш режалаштирилган.