Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ 102-сессияси бўлиб ўтди
2024-02-02 21:35:26 9874
Унда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия ишини Фарғона шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
-Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини тақсимланиши тўғрисида ва 2023 йил 4-чораги давомида Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлардан ғолибларни танлаб олиш ва «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш масалалари юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Шуҳратжон Деҳқонов)
-Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан шаҳарда 2023 йил давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда амалга оширилган ишлар юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Санжарбек Отажонов)
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2023 йил давомидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида (Маърузачи: Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Таваккалжон Раҳимов)
-Фарғона шаҳар Адлия бўлими бошлиғининг шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида 2023 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича ахбороти тўғрисида (Маърузачи: Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи Муроджон Қодиралиев)
-Ўзбекисон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари бўйича аҳбороти тўғрисида (Маърузачи: Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Дилшоджон Исмоилов)
Шунингдек, кун тартибида «Саховат ва кўмак» жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Фарғона шаҳарда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари томонидан сектор раҳбарлари номига ҳамда сайёр қабулларда моддий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинган.
Мурожаатлардан келиб чиқиб, сектор котиблари томонидан тақдим қилинган рўйхат асосида жами 548 нафар фуқароларга даслабки хисоб-китобларга кўра, жами 644 млн. сўмга яқин моддий ёрдам ажратиш режалаштирилган.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.