Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Олийгоҳнинг "Қатағон қурбонлари" музейига ташриф уюштирилди

×

 2024-01-17 10:17:24    12589

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 22 декабрь куни Маънавият ва маърифат маркази Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган ислоҳотлар, тинчлик қадри, бугунги кунга шукроналик, соғлом маънавий муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, айниқса, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни халққа  етказиш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий  тадбирлар ўтказилмоқда.


Бугун Фарғона шаҳридаги 1- ва 6-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ҳамда “Симтепа”, “Ибрат”, “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси “Маҳалла дув-дув гап” туркум тадбирлари доирасида  Фарғона Давлат университетида жойлашган “Қатағон қурбонлари” музейга ташриф буюришди. 


Ташриф давомида музей экспонати билан танишиш жараёнида қатағонга учраган юртдошларимизнинг аянчли тақдирлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.