Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аввал хабар берганимиздек, Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
2024-01-17 10:15:37 12407
Бозор йўли, Бозор боши ҳамда "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғини Мозий кўчасидаги ноқонуний қурилмаларни олиш, ҳудудда пиёдалар ҳамда автомобиллар қатновига қулайликлар яратиш мақсадида Ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
Айни кунга қадар мазкур ҳудудлардаги муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Жумладан, Бозор йўли кўчасидаги пиёдалар йўлагига қўйилган контейнерлар олинди. Улгуржи бозор олдидаги пиёдалар йўлагида юк ташувчи транспортларда қилинаётган савдоларга чек қўйилди. Шунингдек, шу ҳудуддаги автотураргоҳ ходимлари томонидан йўлнинг четигача қўйилган тўсиқлар олиниб, ўз майдонининг белгиланган чегарасидан ўтмаслиги бўйича ҳам чоралар кўрилди.
Бозор боши кўчасида ҳам тадбиркорлар томонидан ноқонуний тартибда эгаллаб олинган пиёдалар йўлагини очиш ишлари бажарилмоқда. Мазкур кўчада ҳам ноқонуний тартибда қурилган енгил типдаги савдо дўконлари олинди ҳамда бетон ва ғиштдан қурилганларини бузиш ишлари бажарилмоқда.
Эртага ҳам Ишчи гуруҳи мазкур ҳудудларда фаолият олиб боради. Амалга оширилган ишлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.