Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Шаҳар марказидаги бозорлар атрофидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳамда аҳоли вакилларига қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари бошланди

×

 2024-01-16 13:02:10    11889

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва шаҳар прокурори Шерзоджон Мавлонов марказдаги Бозор йўли, Бозор боши ҳамда "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғини Мозий кўчасидаги ҳолат билан яқиндан танишдилар. 


Шу ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳамда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан кўплаб мурожаатлар тушган эди. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам фуқаролар юқоридаги манзиллардаги тартибсизликлар ҳақида ҳақли эътирозлар билдиришган. 


Шаҳар ҳокими ҳудуддаги ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тадбиркорлар ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрди. Пиёдалар йўлагига қурилган савдо дўконлари ва навесларни бузиш ишлари бошланди. 


Ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, савдогарлар ва харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, автомашиналар қатновига ҳамда пиёдалар ҳаракатига ҳалақит бераётган омилларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа мутахассислари ҳамда Ишчи гуруҳи аъзоларига муаммоларни бартараф этиш учун уч кунлик муддат берилди.


Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан қўшимча маълумот берилади.