Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий кўмак беришда янги тизим яратилмоқда

×

 2024-01-16 12:59:48    4811

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Шаҳарда 73 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, ташкилий йиғилишда мазкур маҳаллалар раислари, Маҳаллани қўллаб-қувваталаш бўйича шаҳар кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Йиғилишни шаҳар ҳокими Восилжон Назаров олиб борди. Тадбирда маҳалла институти нуфузини ошириш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш йўналишида Президентимизнинг тегишли қарор ва фармони ҳамда топшириқлари ижросига муҳим эътибор қаратилди.


Хусусан, мамлакатимизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилаётгани қайд этилди. 


Шунингдек, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш масаласи ҳам асосий кун тартибидан ўрин олди. 


Кўрилган масалалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида йиғилишни олиб бориш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти Кенгашининг ташкилий йиғилишида шаҳримиз номидан муносиб иштирок этувчиларга ишонч билдирилди.