Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Расмий муносабат
2024-01-16 10:20:48 4893
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги "Беглар" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар суст бажарилаётгани, аҳолига ноқулайлик туғдираётгани юзасидан мурожаат тарқалди.
Мазкур мурожаат Фарғона шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳамда масалага даҳлдор ташкилотлар мутахассислари иштирокида ўрганилган.
Фарғона шаҳридаги 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги«2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Хусусан, "Беглар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам кенг кўламли ишлар бажарилади. Ҳудудга 5 километр оқова ва 600 метр ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган.
Қурилиш ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли вакилларининг эътирозлари ҳамда мурожаатлари бўйича буюртмачи "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" УК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига билдирги юборилган.
Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари якуний босқичи бажарилмоқда. Мазкур ишлар бажарилиши натижасида ҳудуддаги хонадонлар тоза ичимлик суви таъминланади. Ушбу маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида қарорга асосан республика бюджетидан 4 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.