Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-01-11 10:55:07    3075

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун ўтказилди. 

 
"Темурбеклар мактаби"да ўтказилган тадбирда нуронийлар, ёшлар, зиёлилар ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар Президентимиз раислигида бўлиб ўтган республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар хусусида тўхталишиб, жорий йилнинг илк кунларида ўзига хос кўтаринки кайфият бахш этаётган мазкур маънавий-маърифий учрашувларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.    

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар шаҳримиз мисолида тадбир иштирокчиларига ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали яна бир бор етказилди. Фарғона шаҳар маданият бўлими  санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.