Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди
2024-01-11 10:53:15 3166
Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг 2024 январдаги 02/01-49-сонли йиғилиш баёни қабул қилиниб, январь ойи вилоятда "Соғломлаштириш ойлиги" деб эълон қилинди.
Cоғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари бошланди.
Ойлик давомида давлат хизматчиларини 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.
Бугун Фарғона шаҳар ҳокимлигида фаолият олиб бораётган 40 нафардан ортиқ ходимлар тиббий кўрик ташкилланди. Кеча олинган анализ жавоблари ва текширувларга кўра, бугун шифокорлар кўриги ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.