Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Қиргули мавзеида яна бир маскан обод этилди

×

 2024-01-11 10:51:41    2927

PDF юклаш
Чоп этиш


Қиргули мавзеидаги Кимёгарлар кўчасидаги маданий ҳордиқ олиш маскани бир неча йиллар давомида қаровсиз қолди. Албатта, ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан бир неча бор мурожаатлар келиб тушди.  


Ҳудудни замонавий масканга айлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Қудратжон Ғофуров раҳбарлигидаги "Farg‘ona city-stroy" МЧЖ томонидан Кимёгарлар кўчаси("Маданият уйи" рўпараси)да маданий ҳордиқ олиш масканини ўз ичига олган "Ёшлар меҳнат гузари" комплексини қуриш, шунингдек туташ ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ер майдони ажратилди.


Ҳозирда тадбиркор томонидан босқичма-босқич қурилиш ишлари олиб борилиб, якуний таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ҳудуддаги манзарали дарахтларни сақлаб қолиш, парвариш қилиш, майдонларни кўкаламзорлаштириш чоралари кўрилган.


Комплексда ошхона, сартарошхона, савдо, гул ва мусиқа асбоблари дўконлари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этилиши кўзда тутилган. "Ёшлар меҳнат гузари"да жами ўттизга яқин иш ўринлари яратилади. Тез орада комплексни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.