Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи

×

 2024-01-10 12:40:44    1253

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш юзасидан белгилаб берилган топшириқлари, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғи занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида "Солиқ ва буджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-891-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонунда қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган.


- Камерал солиқ текширувида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудини кўздан кечириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва уни чақиртириш, ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди;

- Юридик шахслар ва ЙТТларга камерал солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланган солиқларни 6  ой мобайнида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди;

- Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди;

- ЙТТлар учун қатъий белгиланган ЖШОДС ставкалари ўзгарди. Мазкур ставкалар якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2024-йил 1-февралдан кучга киради. 2024-йил январ ойида қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи 2023-йилдаги ставкалар бўйича тўланади;

- 2024-йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолияти натижасида олган даромадлари 100 млн сўмдан ошганда, ошган кундан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.

Шунингдек, ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди. 2024-йил 1-апрелдан бошлаб қуйидагилар бўйича савдо айланмаси ҚҚСга тортилади:

-        тиббий хизматлар;
-        ветеринария хизматлари;
-        дори воситалари;
-        ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидагилар ҚҚСга тортилади: 

дори воситалари,

ветеринария дори воситалари,

тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар,

шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Бундан ташқари, 2024-йил 1-апрелдан қуйидагиларга аксиз солиғи жорий этилади:

- таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар (энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар бундан мустасно) – 1 литр учун 500 сўм;

- энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар – 1 литр 2 000 сўм.

Шу билан бирга, айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда ўзгартирилди:

-        Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар учун – йилига 25 млн сўм;

-        Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар учун – йилига 34 млн сўм.

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, мазкур янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда, шу билан бирга, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023-йил декабр ойи давомида Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси томонидан 224 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 224 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.