Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
4-сектор ҳудудида ҳам “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари ўтказилди
2024-01-10 09:16:35 1297
Шаҳримизда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Янги йил шукуҳи билан уйғунлашган учрашувлар, “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.
Тадбирлардан кўзланган мақсад – Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва дахлдорлигини оширишдан иборат.
Навбатдаги тадбир Шарқий ҳарбий округнинг Маънавият ва маърифат масканида ўтказилди. Мазкур тадбирга 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларида яшовчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд аёллар, кекса ва нуронийлар таклиф этилди.
Маданий-маърифий кечада маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар, санъаткорлар, таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари Президентимиз раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Шундан сўнг, шаҳар маданият бўлими ходимлари ва эстрада хонандалари томонидан тайёрланган маданий дастур намойиш этилди.
“Мутолаа” ва “Беш муҳим ташаббус” каби йўналишлар бўйича ҳам маънавий-маърифий лойиҳалар ташкил этилди. “Армия – ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида ўтказилган ҳарбий кўргазма ёшларда катта таассурот қолдирди.