Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қиргули мавзеида ҳам "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирлари ўтказилди
2024-01-08 09:22:23 1192
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини ошириш ва аҳолини руҳиятини янада кўтариш мақсадида Фарғона шаҳрида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбир Қиргули мавзеидаги "Дўстлик уйи"да ташкил этилди.
Тадбир аввалида аҳоли вакиллари, айниқса айни кунларда таътил даврида бўлган ўқувчи ёшлар учун полвонларнинг чиқишлари ва дор уйинлари намойиш этилди. Ёшлар учун қизиқарли шоулар ҳам ўтказилди.
Шундан сўнг, фаоллар залидаги маънавий-маърифий ва маданий тадбирда "Маънавият тарғиботчилари" гуруҳи аъзолари, профессор-ўқитувчилар, санъаткорлар, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакиллари, ҳудуддаги Баркамол, Юлдуз, Меҳрибонлик, Ҳувайдо, Истиқбол маҳаллалари аҳолиси иштирок этишди.
Ўзбекистон Қаҳрамони Ботиржон Темиров, "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими раиси Акрамжон Юлбарсов, шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов, "Маънавият тарғиботчилари" гуруҳи аъзоси Зиёдулла Камоловлар Президентимиз раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Ватан, юрт тақдирида, тараққиётида ҳар бир юртдошимизнинг ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
Фарғона шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада байрамона кайфият бахш этди.