Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳридаги 16 та мактабда ўқув-амалий семинарлар бўлиб ўтди
2024-01-08 09:20:56 1183
Бугун Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги 16та мактабда барча фанлар йўналиши бўйича “Нажот — таълимда, нажот — тарбияда, нажот — билимда!” шиори остида ўқув-амалий семинарлар бўлиб ўтди.
Жумладан, 2-мактабда вилоятдаги она тили ва ўзбек тили ўқитувчилари учун ташкил этилган семинар янги дарсликлардаги грамматик мавзуларни тушунтиришда мавжуд муаммоларни бартараф этиш методикалари, ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида 4К моделини қўллаш, ўқувчиларда ХХI аср кўникмаларини шакллантириш, лойиҳага асосланган таълим, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича амалий машғулотлар асосида ўтди.
Унда иштирокчилар тажрибали устоз-тренерлар томонидан янги технологиялар ҳақида берилган маълумотларга эга бўлишди.