Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

×

 2024-01-05 09:42:04    1883

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳримизда ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Янги йил шукуҳи билан уйғунлашган учрашувлар, “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.


Тадбирлардан кўзланган мақсад – Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва дахлдорлигини оширишдан иборат.


4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Соҳибқирон Темур, Ёшлар ва Ибрат маҳаллаларида яшовчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд аёллар, кекса ва нуронийлар таклиф этилди.


Маданий-маърифий кечада маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар, санъаткорлар, таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари Президентимиз раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, шаҳар маданият бўлими ходимлари ва эстрада хонандалари томонидан тайёрланган маданий дастур намойиш этилди. 


“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси 5 та йўналишда ташкил этилиб, барча маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниши белгиланган. Тадбирлар доирасида театрлар, музейлар, сайлгоҳлар, диққатга сазовор жойларга ташрифлар уюштирилади. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида китоб ярмаркалари, китобхонлик ва адабий кечалар, “Заковат”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа” ва “Беш муҳим ташаббус” каби маънавий-маърифий ва спорт лойиҳалари ташкил этилади. “Армия – ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.


Бугун 26-мактабда ҳам "Ал-Хоразмий" ва "Абдураҳмон Жомий" маҳаллалари аҳолиси учун ҳам “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.