Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида ноқонуний тартибда ишдан бўшатилган фуқароларнинг ўз вазифаларига тикланиши таъминланган

×

 2024-01-04 09:20:31    1868

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради.


Жумладан, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли  фуқарога  етказилган  маънавий зарарнинг ўрнини пул шаклида қоплаш, ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг энг муҳим фуқаролик-ҳуқуқий воситаси ҳисобланади., инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими томонидан ҳам мақсадли чоралар амалга оширилмоқда.


Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига ишга тиклаш билан боғлиқ жами 24 та ижро ишлари 01.01.2023 йил ҳолатига қолдиқда ўтган ва 2023 йилнинг 11 ойи давомида жами 55 та ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, жами 79 та ижро иши мавжуд бўлган.


2023 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами 76 та ижро ҳужжати юзасидан юритилган ижро ишлари тамомланган бўлиб, бунинг 40 тасининг ижроси амалда таъминланган, яъни суд қарори асосида ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ходимлар ишга тикланиши таъминланган бўлиб, 1 та ижро ҳужжати суднинг хатига асосан қайтарилган, суднинг қарори бекор қилинганлиги сабабли, 2 та ижро иши тугатилган, 3 таси ундирувчининг аризаси асосида ижросиз қайтарилган ва 31 та ижро ҳужжати ижро қилишлик учун худуд бўйича тегишли Бюро органи бўлимига юборилган.


Жумладан, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасига 8 нафар, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасига 7 нафар, Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига 7 нафар ноқонуний тартибда ишдан бўшатилган фуқаролар ўз вазифаларига тикланиши таъминланган. 


Шунингдек, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 71,9 млн. сўмлик 6 та ижро ишлари 01.01.2023 йил ҳолатига қолдиқда ўтган ва 2023 йилнинг 11 ойи давомида жами 716,9 млн. сўмлик 28 та ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, жами 788,9 млн. сўмлик 34 та ижро иши мавжуд бўлган.


2023 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами 788,9 млн. сўмлик 34 та ижро ҳужжати юзасидан юритилган ижро ишлари тамомланган бўлиб, бунинг 522,2 млн сўмлик 24 тасининг ижроси амалда таъминланган, яъни суд қарори асосида иш ҳақи ундирилиши таъминланган бўлиб, суднинг қарори бекор қилинганлиги сабабли, 33,3 млн. сўмлик 1 та ижро иши тугатилган, 233,4 млн сўмлик 9 таси ундирувчининг аризаси асосида ижросиз қайтарилган.


Жумладан, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасидан 302 млн. сўм, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан 44,5 млн. сўм, Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасидан 35,5 млн. сўм ўз вақтида тўланмаган  иш ҳақи қарздорликлари ундирилиши таъминланган.


Ҳозирда, МИБ Фарғона шаҳар бўлими томонидан  бундай ишлар давом эттирилмоқда. 


Дилшоджон Исмоилов, Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи.