Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-12-28 09:52:35    2536

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил байрами шодиёналари шаҳримиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларида кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг иштироки болажонларда катта таассурот қолдирмоқда. 


Фарғона шаҳридаги 41-мактабда барча гуруҳлар учун янги йил байрами бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчилар томонидан шеър ва қўшиқлар айтилди. Рақслар ижро этилди.


Барча синфларда "Камалакда Янги йил" лойиҳаси асосида ўқувчилар учун "Шапито" цирк-театр гуруҳи билан ҳамкорликда театрлаштирилган янги йил тадбири ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 1-7 синфларининг минг нафарга яқин ўқувчилари иштирок этди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан чиройли куй-қўшиқлар ва рақслар театр артистлари билан биргаликда ижро этилди. 


Бундан ташқари ўқувчилар севиб томоша қиладиган мултьфилм қаҳрамонларини чиқишлари барчани хурсанд қилди. Ушбу тадбирни ташкиллашда мактаб сардорлари фаол иштирок этдилар.


Барча тарбияланувчиларга Қорбобо ва Қорқиз томонидан Янги йил совғалари улашилди. Шаҳримиздаги таълим муассасаларида Янги йил байрами шодиёналари давом этмоқда.