Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Қиргули мавзеидаги "Дўстлик уйи"да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

×

 2023-12-27 14:37:12    2461

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкилланган сайёр қабулда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг шаҳар бўлими мудири Таваккалжон Раҳимов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.


Бугунги сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари Хожиқўзижон Исақов ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Қиргули мавзеидаги "Дўстлик уйи"нинг фаоллар залида олтмиш нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди. Йигирма нафарга яқин  фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.


Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди. Қабул сўнгида юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатларнинг ўрганилганлик ҳолати ҳамда ижобий ҳал этилиши бўйича танқидий таҳлил қилинди.