Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига байрам совғалари топширилди

×

 2023-12-27 14:35:52    2446

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истиқомат қилишади. Аввалроқ, вилоят ҳокими ва кенг жамоатчилик вакиллари Фарғона шаҳрида яшовчи Фатина ая Шарипова  хонадонига ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун шаҳар секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам яна уч нафар фахрли инсонларнинг хонадонларига ташриф буюришди.  Жумладан, "Машъал" МФЙ Ал-Фарғоний кўчаси 3-уйда яшовчи Вяльсева Вера Григорьевна, "Маърифат" маҳалласилик Татьяна Усманова  ҳамда "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғини Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 46-уйда яшовчи Шарова Лариса Зуфаровналар ҳолидан хабар олинди.

Сектор раҳбарлари Янги йил байрами муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирдилар. Мукофотлар, байрам совғалари ҳамда зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Кекса-нуронийлар уларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлишини тилаб дуо қилдилар.