Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди
2023-12-25 10:05:18 2780
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг фаоллар залида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари, турли танлов ва мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутаётган ёш ходимлар ҳам таклиф қилинди.
Мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида Фарғона шаҳрида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жорий йилда ёшлар соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Сектор раҳбарлари томонидан шаҳримиз ёшлари ташаббуслари билан жорий йилда қилинган ишлар алоҳида эътироф этилди.
Тадбир давомида Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона шаҳар бўлими раҳбари Аҳаджон Акрамов келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, режалар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига масъул раҳбарлардан жавоблар олишди.