Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ 100-сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-12-19 08:11:09    2471

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия ишини Фарғона шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди. 


Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:


????Жорий йилда шакллантирилган «Аёллар дафтари»нинг 4-босқичи бўйича шаҳарда амалга оширилган ишлар ҳақида  (Маърузачи: Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматова) 


????Шаҳарнинг 2023 йил маҳаллий бюджети ижросини самарали якунлаш юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Нодиржон Умаров)


????«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октабрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Фарғона шаҳридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида (Маърузачи: Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Фарҳоджон Мамажонов) 

Шунингдек, кун тартибида «Саховат ва кўмак» жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Фарғона шаҳарда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари томонидан сектор раҳбарлари номига ҳамда сайёр қабулларда моддий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинган.

Мурожаатлардан келиб чиқиб, сектор котиблари томонидан тақдим қилинган рўйхат асосида жами 168 нафар фуқароларга даслабки хисоб-китобларга кўра, жами 240 млн. сўм, шундан Янги йил байрами муносабати билан шаҳардаги 50 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 млн. ва шаҳардаги якка-ёлғиз, боқувчиси бўлмаган қарияларни ҳавфсиз иситиш печи билан таъминлаш учун 34,5 млн. сўм моддий ёрдам ажратиш режалаштирилган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.