Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизлар ўртасида ишсизликни камайтириш ва маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш долзарб масала
2023-12-13 14:26:43 2385
Бош Вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Фарғона шаҳридаги "Машъал" маҳалла фуқаролар йиғинида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Бош Вазир ўринбосари, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари "Машъал" маҳалласида бўлишди. Меҳмонлар маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ташкил этилган Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперацияси фаолиятини кўздан кечирдилар.
Тадбиркор Тоҳиржон Абдусаматов ташаббуси билан 2002 йилда иш бошлаган ушбу кооперацияга жорий йил февраль ойида вилоят ҳокимининг илк ташрифидан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар сўнг ушбу тадбиркорлик субъектига ертўлалардан самарали фойдаланиш орқали аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун бошқарув сервис компанияси шаклида бириктириб берилганди.
Ҳозирда 25 нафар маҳаллада яшовчилар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сердаромад иш билан таъминланган. Компания ҳозирда “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида янги иш ўринларини яратиш устида иш олиб бормоқда.
Ташриф давомида масъулларга мазкур маҳалла мисолида бошқа ҳудудларда ҳам "Хотин-қизлар ўртасида ишсизлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд" дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек, шаҳримизда жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, оилавий низоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам муҳокама этилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда Фарғона шаҳрини жиноятчилик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш борасида ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.