Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-сектор ҳудудидаги "Абдулла Қодирий" ва "Истиқлол" маҳаллаларидаги 42 та кўп квартирали уйлар марказлашган иссиқлик тармоғига уланмоқда
2023-12-13 14:14:49 1726
Абдулла Қодирий мавзеининг марказлашган иссиқлик таъминотини тубдан яхшилаш мақсадида мега лойиҳа амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-465-сонли қарорига асосан 2023-2024 йилларда ҳудудда жойлашган 203 та кўп қаватли уйлар ҳамда 29 та ижтимоий соҳа объектларини РК-3 марказий қозонхонаси орқали марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолган 73,4 км магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаш, замонавий ИТП ўрнатиш ишларининг якуний босқичлари бажарилмоқда.
Энг асосийси ишлар тўлиқ якунланганиши натижасида Абдулла Қодирий мавзесидаги 203 та кўп қаватли уйларнинг бир иссиқлик даврида 21 млн.м3 табиий газ, 9,5 млн.кВт электр энергияси иқтисод қилинишига ҳамда қарийб 10,8 млрд.сўм маблағлар тежаб қолинишига эришилади.
Анъанавий лойиҳалардан асосий фарқи – бу ерда Жаҳон тажрибаси асосида инновацион технологиялардан кенг фойдаланилаётганлигидир. Ушбу технологиянинг афзаллиги ҳар қандай ўта совуқ об-ҳаво таъсирида ҳам энерго йўқотишларсиз, кўп квартирали уйларга ва ижтимоий соҳа объектларига етарли босим ва ҳароратда иссиқлик узатилади.
Айни кунларда мазкур йўналиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектлари босқичма-босқич янги тармоққа улаш ишлари бошланди. Олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва масъуллар томонидан назоратга олинган бўлиб, биринчи босқичда "Истиқлол" маҳалласидаги 25, "Абдулла Қодирий" маҳалласидаги 17 та кўп квартирали уйлар ҳамда 28-мактаб ва 27-Давлат мактабгача таълим ташкилотларини тармоққа улаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир кўп қават уйлар ҳамда таълим муассасаларига Ишчи гуруҳи аъзолари бириктирилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.