Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Мирзо Улуғбек" маҳалласида Ички ишлар органи боғи барпо қилинди

×

 2023-11-30 13:51:02    2282

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги бўш турган ер майдонларига ишлов берилиб, турли бошқармалар, бўлимлар ҳамда ёшлар, ижодкорлар, устозлар боғлари бунёд этилмоқда. Қувонарлиси, мазкур болларинг бунёд этилишида айнан шу бошқарма ва бўлимларнинг ишчи ходимлари фаол иштирок этишмоқда.


Жумладан, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам умуммиллий ҳаракат доирасида "Мирзо Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида боғ яратдилар. Бўш ер майдони шудгорланиб, кўчат экиш учун ҳозирланди. 


Ички ишлар органи боғига илк кўчатларни экиш тадбирида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров,  ИИБ ФМБ бошлиғи Анваржон Мирзаев, бошқарма ходимлари, маҳалла фуқаролари иштирок этишди. 


Шу куни боғ ва унга яқин бўлган ҳудудларга 300 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экилди.