Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида футбол фестивали ўтказилди

×

 2023-11-27 14:00:21    1891

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги 38-умумтаълим мактабида 2010-2011 йилда туғилган қизлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан мусобақа ўтказилди. Тадбирни мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Наргизахон Иргашева очиб, мамлакатимизда, хусусан Фарғона шаҳрида спортга қизларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мусобақада иштирок этаётган жамоаларга омад тилади.

 
Мазкур мусобақадаАндижон вилоятининг "Хўжаобод 1" ва "Хўжаобод 2" ҳамда "Улуғнор" қизлар жамоалари келган бўлса, Фарғона вилоятидан Фарғона шаҳар, Ёзвовон, Тошлоқ туманидан келган футболчи қизлар жамоалари иштирок этишди.


Фестивал қатнашчиларига мусобақа аввалида 38-мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслар тақдим этилди.
Сўнгги натижаларига кўра Андижон вилоятининг "Улуғнор" тумани жамоаси 1-, Ёзёвон тумани жамоаси 2-, Фарғона шаҳар 38-мактабда янги ташкил этилган қизлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар. 


Тадбир сўнгида вилоятимизда қизлар футболини ривожлантириш мақсадида тизимли равишда мусобақалар ўтказилиши режалаштирилди.