Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Навбатдаги сайёр қабул 4-сектор ҳудудида ўтказилди

×

 2023-11-23 19:57:03    1579

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкилланган сайёр қабулда Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг шаҳар бўлими мудири Таваккалжон Раҳимов ҳамда сектор котиблари иштирок этишди.


Фарғона шаҳридаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида ўттиз нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди. Ўн нафарга яқин  фуқароларнинг мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.


Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди. Қабул сўнгида юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатларнинг ўрганилганлик ҳолати ҳамда ижобий ҳал этилиши бўйича танқидий таҳлил қилинди.