Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2023-11-22 14:27:38 1697
Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Бахтиёров Жаҳонгир Бахтиёржон ўғли Фарғона шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Жаҳонгир Бахтиёров 1989 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2011 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги сервис, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш.
2011-2013 йилларда Фарғона вилоят “Сувоқава” ишлаб чиқариш давлат бошқармаси мижозлар бўлими ҳисобчиси, муҳандис-технолог, муҳандис-метрологи, 2013-2015 йилларда Фарғона шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари етакчи мутахассиси, 2015-2016 йилларда Фарғона вилояти дехқон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси бўлим бошлиғи, 2018-2019 йилларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи, сўнгги йилларда Фарғона шаҳар ҳокимлиги хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими бошлиғи, Фарғона шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, Аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш шўбаси мудири вазифаларида ишлаган.
Тайинловга қадар Фарғона шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.