Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Шаҳримизда “Фарғона вилоят прокуратураси боғи” ташкил этилди

×

 2023-11-22 14:19:30    1681

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан жорий йил куз мавсумида жами 45 минг туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Бугунги кунда вилоят прокуратураси органлари ходимлари томонидан 5 гектардан ортиқ ер майдонларига 10 минг туп кўчатлар экилди. 


Хусусан, куни кеча вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов раҳбарлигида вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Экология бошқармаси ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари иштирокида Фарғона шаҳридаги “Ўрмончилар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 0,7 гектар ер майдонига манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари ташкилланди.


Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир давомида япон сафораси, ясин, қайрағоч, акация каби 250 туп манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 400 туп бодом кўчатлари экилиб, “Вилоят прокуратураси боғи” ташкил этилди.