Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маҳаллада тадбиркорлик: Фарғона шаҳридаги Сурхтепа МФЙда оилавий пойабзал ишлаб чиқариш корхонасида қисқа муддатда 150 та иш ўрни яратилди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Сурхтепа МФЙда “Хайрихон Камол орзу” оилавий пойабзал ишлаб чиқари
2023-11-21 14:24:47 1256
Камолиддин Зокиров раҳбарлигидаги ушбу оилавий корхонада 2022 йил бошида 20 нафар ишчи бўлган. Ўтган йил якунига қадар маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда 50 нафар ишчи олинди.
2022 йил ноябрда вилоят ҳокимининг мазкур корхонага ташрифидан сўнг тадбиркор ўз хонадонида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш учун қурилиш ишларини олиб борди. Жами 2 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, ҳозирда ишловчилар сони 150 нафарга етди. Корхонада 15 турдаги аёллар пойабзаллари ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбирда бундай корхоналарнинг барпо этилиши Давлатимиз раҳбарининг бугунги кунда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш борасида тадбиқ этаётган сиёсатининг амалдаги ижроси экани таъкидланди.