Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Янги ташкил этилган муассаса замонавий қиёфа акс этди
2023-11-13 10:03:59 2166
Сурункали касалликлари ва ногиронлиги бўлган болалар тиббий реабилитация маркази жорий йил 23 январдан ўз фаолиятини бошлаган. Муассаса 50 ўринли бюджет ва 50 ўринли пуллик хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Унда 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган сурункали касаллиги ва ногиронлиги бўлган болаларга 12-14 кун давомида реабилитация амалга оширилади.
Марказда асаб, суяк мушшак ва таянч, эндокрин ва кардиожарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитация бўлимлари фаолият юритмоқда. Мазкур бўлимларда айни кунга қадар 600 нафарга яқин беморлар даволанишди.
2022 йилда маҳаллий бюджетдан 1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, зарурий тиббий ускуналар сотиб олинган эди. Жорий йилда эса “Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали ғолиб бўлган муассасада 1 млрд. 200 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда 550 млн. сўм маблағ эвазига кардиожарроҳлик амалиётидан кейинги болаларнинг тиббий реабилитацияси учун зарур бўлган махсус тиббий жиҳозлар харид қилинди.
Қувонарлиси, октябрь ойидан марказдаги янги ташкил этилган 10 ўринли кардиожарроҳлик реабилитация бўлимида 10 нафар болаларга реабилитация ўтказилди. Аввал бу беморлар Тошкент шаҳрига бориб даволанишар эди. Сўнгги йилларда тиббиёт муассасасида амалга оширилган кенг кўламли ишлардан бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун эканликларини таъкидлашмоқда.
Қайд этиш жоизки, юртимизда октябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўйлаймизки, мазкур муассасанинг қайта реконструкция қилиниши, замонавий қиёфа акс этиши ҳамда барча шарт-шароитларнинг яратилганлиги марказда фаолият олиб бораётган 50 нафарга яқин ходимларга ҳақиқий байрам совғаси бўлди.