Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ 97-сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-11-09 13:22:41    2381

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. 


Сессия кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 3-чорагида амалга оширган ишлари юзасидан Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Таваккал Раҳимовнинг ахбороти эшитилди.


Шундан сўнг, Фарғона шаҳар прокуратурасининг 2023 йил 30 август кунги №32-23-сонли тақдимномаси тўғрисида Фарғона шаҳар прокурори ўринбосари Ойбек Холматов сўзга чиқди.


Сессия ишида Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 2023 йил 3-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижроси юзасидан қабул қилинган ҳужжатлари тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар вакиллари ва беморларга бир марталик моддий ёрдам  ҳамда соғлиғини тиклаш, операция ва дори-дармон воситалари учун маблағлар ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.