Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотини тубдан яхшилаш мақсадида мега лойиҳа амалга оширилмоқда

×

 2023-11-02 22:04:13    2321

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.


Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465-сонли қарорига асосан 2023-2024 йилларда Фарғона шаҳар Абдулла Қодирий мавзесида жойлашган 203 та кўп қаватли уйлар ҳамда 29 та ижтимоий соҳа объектларини РК-3 марказий қозонхонаси орқали марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолган 73,4 км магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаш, замонавий ИТП ўрнатиш ишларининг якуний босқичлари бажарилмоқда.


Энг асосийси ишлар тўлиқ якунланганиши натижасида Абдулла Қодирий мавзесидаги 203 та кўп қаватли уйларнинг бир иссиқлик даврида 21 млн.м3 табиий газ, 9,5 млн.кВт электр энергияси иқтисод қилинишига ҳамда қарийб 10,8 млрд.сўм маблағлар тежаб қолинишига эришилади. 


Анъанавий лойиҳалардан асосий фарқи – бу ерда Жаҳон тажрибаси асосида инновацион технологиялардан кенг фойдаланилаётганлигидир. Ушбу технологиянинг афзаллиги ҳар қандай ўта совуқ об-ҳаво таъсирида ҳам энерго йўқотишларсиз, кўп квартирали уйларга ва ижтимоий соҳа объектларига етарли босим ва ҳароратда иссиқлик узатилади.


Айни кунларда ҳудуддаги кўп қаватли уйлар ҳам ижтимоий соҳа объектлари босқичма-босқич янги тармоққа уланмоқда. Олиб борилаётган ишлар Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва масъуллар томонидан назоратга олинган бўлиб, кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг барчасини тармоққа улаш чоралари кўрилмоқда.