Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Зулфия" номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилаётган танловнинг Фарғона шаҳар босқичида энг муносиблар сараланди

×

 2023-11-01 09:11:20    2403

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳам бугунги куннинг долзарб масаласи бўлмоқда.


Шу мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2326-сонли Фармони қабул қилингани иқтидорли, ижодкор, изланувчан қизлар учун катта имконият берди. Кеча ушбу танловнинг Фарғона шаҳар босқичи ўтказилди. 


Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова ҳамда Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматовалар очишиб, сўнгги йилларда мазкур танлов янада такомиллашгани, иштирокчилари сони ортиб бораётгани ҳамда ҳар бир ҳудуддан икки нафардан ғолиблар сараланаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар ҳамда шаҳар босқичига ташриф буюрган хотин-қизларга омад тилашди. 


Танловнинг шаҳар босқичида 7 та йўналиш бўйича 41 нафар иқтидорли,  шоира, кашфиётчи, жамоат ишларида ва бошқа турли соҳаларда фаол бўлган 14-30 ёш оралиғидаги хотин-қизлар иштирок этдилар. Улар хайъат аъзолари томонидан адолатли баҳоландилар. 


Тадбир давомида "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти шаҳар босқичида фаол бўлган иштирокчилар шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.