Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, шунингдек "Яшил макон" лойиҳаси бўйича белгиланган режа асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида бешта кичик штаблар фаолияти йў

×

 2023-10-31 10:19:09    2525

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрта тонгда бу борадаги ишларни тизимли равишда жойига бориб ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида саф кўриги ўтказилди. Унда республикадан, вилоят ва шаҳар ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар ҳам иштирок этишди. 


Тадбир давомида секторлар кесимида тузилган ишчи гуруҳ аъзоларига шаҳардаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, маҳаллалардаги мавжуд аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда корхона ва ташкилотларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш, "Яшил макон" лойиҳаси бўйича ҳудудларга мевали ва манзарали кўчатларни экиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Шундан сўнг, Фарғона шаҳрига бириктирилган вакиллар шаҳар ҳокими Восилжон Назаров иштирокида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.


Айни дамда Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кўп қаватли уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига ўрганилмоқда. Бошқарув севиб компаниялари ва ширкатларнинг ишчи-ходимлари томонидан аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда. 


Шунингдек, ҳовли уй-жойларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик жараёнлари ҳам ўрганилиб, бунда озиқ-овқат ва кўмир заҳираси, табиий газ ва электр тармоқларининг созлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Ишчи гуруҳи аъзолари ижтимоий соҳа объектларида ҳам ўрганишлар олиб боришмоқда. Мактаблар, боғчалар ҳамда бошқа таълим ва тиббиёт муассасаларининг иситиш тизимлари, тармоқлари созлиги мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни шаҳар, вилоят ва республика миқёсида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши назарда тутилган.