Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Ички ишлар органлари ходимлари куни”байрами муносабати билан Фарғона шаҳрида тадбир бўлиб ўтди

×

 2023-10-31 10:17:24    2094

PDF юклаш
Чоп этиш


25 октябрь - “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан "WINE GARDEN" тантаналар саройида тадбир бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.


Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов сўзга чиқиб шаҳримиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

 
Шунингдек тадбирда сўз олган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Анваржон Мирзаев сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самарасига тўхталар экан, бу борада айниқса ходимлар ва фахрийларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун алоҳида эътиборда эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. 


Шундан сўнг ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда шаҳримиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.