Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Ватан таянчи” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

×

 2023-10-27 10:22:36    2381

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги 6, 9, 19, 22, 24 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларидаги “Ватан таянчи” отряди аъзоларига кўкрак нишонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм хизматчилари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши, Мудофаа ишлари бўлими,  Қуролли Кучлар фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ҳар бир мактабдан 10-11-синф ўқувчиларидан 10 нафардан жами 20 нафар болалар мактабларда “Ватан таянчи” отряди аъзолигига қабул қилинган. Умумий олтита мактабдан 120 нафар ўқувчиларга ушбу кўкрак нишонлар топширилди. 


Тантанали маросимда сўзга чиққанлар отряд аъзоларига келгусида ўз тенгдошлари орасида ҳақиқий ватанпарвар, етакчи ва ташкилотчи бўлиши зарурлиги ҳамда эл-юрт манфаати йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар бир ёш авлоднинг Ватан олдидаги бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар.