Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Замонавий автомактабда тингловчилар учун барча шароитлар яратилган

×

 2023-10-26 19:32:12    2384

PDF юклаш
Чоп этиш


"Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинида Маъмуржон Ғофуров раҳбарлигидаги автомактаб ўз фаолиятини олиб бормоқда. Янги, замонавий жиҳозланган, барча шароитларга эга мактабда бир пайтнинг ўзида 100 ўқувчининг ўқитишга мўлжалланган. Ҳар бир ўқувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун  4.5 ой мобайнида ўқитилади. Ўқувчиларда яхши кўникма ҳосил қилиш учун амалиёт жараёнлари ҳам ташкил этилади. 


Бугунги кунда автомактабда 10 нафар ишчилар фаолият олиб боришмоқда. Барча устозлар малакали кадрлар хисобланиб, Ички Ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олишиб, малака ошириб келишган.  Кадрлар салоҳияти юқори бўлган жойда иш сифати ҳам ўсиб боради.

Замонавий ўқув-қуроллари, электрон ўқув дарсликлардан фойдаланилади. Автомактаб томонидан ўқувчиларни "Б" тоифасига ўқитиш учун 5 та енгил автомашиналар ҳам мавжуд.  Амалий машғулотлар автодромда, кейинчалик кам қатновли йўлларда олиб борилади. Якуний тест жараёнларини муваффаққиятли якунлаган  ўқувчиларга ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилади.